07/Декабрь/2022 Долзарб
ТОШКЕНТ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йил 9-12 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қайд этилишича, кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши, республикамизнинг шимолида ва чўл ҳудудларида кечалари 17-22 даража, 9-10 декабрь кунлари эса айрим жойларда 24 даражагача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.