Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Сентябрь/2020   Маданият

Озодбек Назарбеков Туркияда “Мендирман Жалолиддин” сериалини тасвирга олиш жараёни билан танишди


ТОШКЕНТ, 7 сенятбрь. /«Дунё» АА/. Маданият вазирлиги буюртмасига биноан турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда “Мендирман Жалолиддин” сериали суратга олинмоқда. Ушбу тарихий фильмга маҳоратли актёр ва актрисалар жалб этилган. Мазкур фильм жараёнларининг бориши ва ташкилий масалалар юзасидан суҳбатлашиш мақсадида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркия  сафарининг илк куниёқ “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мулоқот чоғида ўзбек халқи ушбу фильмни интиқлик билан кутаётгани ва бу сериалдан ўзбек халқининг ҳам умиди катта экани таъкидланди.

“Асосийси, ушбу фильмни туркий халқлар тарихидан сўзловчи, унинг маданияти, инсонийлиги каби фазилатларини намоён эта олувчи дурдона асар сифатида қаралаётган ушбу сериални нафақат туркий миллатлар, балки, бутун дунё халқларига туҳфа эта олишимиз зарур. Жалолиддин Мангуберди образи жуда нозик ва биз уни увол қилиб қўймаслигимиз керак”  - деди Озодбек Назарбеков.

 

Мавзуга оид

Қозонда “Ўзбек тили изоҳли луғати”нинг т...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда ва...

Шавкат Мирзиёев: Тошкентда илмий тадқиқо...

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 январь куни пойтахтимиздаги бунёдко...

Виртуал музейлар концепцияси тақдим этил...

Маданият вазирлигида «SmartChain» масъулияти чекланган жамият томонидан МДҲ давлатлари мад...

Сўнгги янгиликлар