Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


06/Апрель/2021   Медиа

«Pakistan Economic Net» Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Халқаро илмий ҳайъатнинг биринчи онлайн-мажлиси ҳақида мақола эълон қилди


ИСЛОМОБОД, 6 апрель. /«Дунё» АА/. Покистоннинг етакчи электрон нашрларидан бири - «Pakistan Economic Net» веб-саҳифасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Халқаро илмий ҳайъатнинг биринчи онлайн-мажлисига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳузуридаги Халқаро илмий ҳайъат» сарлавҳали материалда Халқаро илмий ҳайъатнинг жорий йил март ойида бўлиб ўтган биринчи онлайн-мажлиси тафсилотлари, янги халқаро илмий органнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилган.

«Ўзбекистон азалдан илм-фан, маърифат ва маданият маркази бўлган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб даҳоларнинг исмлари жаҳон цивилизацияси, жумладан,  ислом дини тарихи саҳифаларида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган, - дейилади мақолада. - Хусусан, Х асрда Самарқандда  яшаб ўтган буюк мутафаккир, «Имом ал-ҳуда» (ҳидоят имоми) номи билан машҳур бўлган Абу Мансур Мотуридий томонидан асос солинган Мотуридия таълимоти бутун ислом оламида кенг тарқалган».

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Учинчи Ренессанс давридаги илмий-маърифий мажмуалардан бири бўлиб, янги ҳаётга интилаётган Ўзбекистон халқининг билим ва маънавий баркамоллигини юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилган.

Муаллиф Халқаро илмий ҳайъат Имом Мотуридий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини халқаро миқёсда ташкил этиш, дунёнинг етакчи илмий муассасалари, соҳада изланиш олиб бораётган етакчи олим ва мутахассислар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Имом Мотуридий ва унинг издошлари ҳаёти, бой илмий-маънавий мероси ҳақида маълумотлар тарқатиш ҳамда Мотуридия таълимотини оммалаштириш мақсадида ташкил этилганини таъкидлаган.

Халқаро илмий ҳайъат таркиби йигирмадан зиёд ўзбекистонлик ва халқаро миқёсдаги олимлардан ташкил топган бўлиб, унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Бутун дунё уламолар кенгаши аъзоси Усмонхон Алимов раислик қилмоқда.

Нашр нуфузли анжуманда Ал-Азҳар исломшунослик академиясининг бош котиби доктор Назир Муҳаммад Айёд, Россия ислом университети ректори, академик Рафик Муҳаметшин, Бутунжаҳон боснияликлар конгресси президенти, фалсафа фанлари доктори Мустафа Черич, Туркиянинг Ибн Халдун университети профессори Ҳамза Бакрий, бошқа таниқли олим, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этганини хабар қилган.

Учрашувда Имом Мотуридий меросини ўрганиш ва уни халқаро ҳамжамиятга тарғиб қилиш шарафли ва масъулиятли вазифа экани таъкидланганига эътибор қаратилган.

«Халқаро илмий ҳайъат аъзолари ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мунтазам учрашувлар ўтказиш бўйича алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди», деб ёзади «Pakistan Economic Net».

Мавзуга оид

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшай...

«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» тадбирлар дастури доирасида мамлакатимиз элч...

Италия оммавий ахборот воситаларида Ўзбе...

Италия матбуоти ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Душанбе саммитида Ўзбекистон т...

Кувайт матбуотида Марказий ва Жанубий Ос...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марка...

Сўнгги янгиликлар