Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Иқтисодиёт

Пандемия таъсирига қарамасдан, Ўзбекистон 2020 йилда ялпи ички маҳсулот ўсишига эришди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси мамлакатимизнинг 2020 йил январь-декабрь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид айрим маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълум қилишича, мамлакатимизда 2020 йил ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 2019 йилдаги 105,8 фоиздан 101,6 фоизгача пасайган.

Бундан аввалроқ Франциянинг оммабоп «Le Figaro» газетаси Ўзбекистон 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамасдан, иқтисодий инқироздан холи бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлгани ҳақида ёзган эди.

Шу билан бирга, Жаҳон банки мутахассислари жорий йил учун оптимистик руҳдаги прогнозни тақдим этиб, 2021 йил Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбек асали Хитой халқаро кўргазмасида а...

Нанкин шаҳрида жойлашган Халқаро кўргазмалар марказида Хитой халқаро озиқ-овқат ингредиент...

Қозоғистонда “Ўзбек тили дўстлари” клуби...

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан «Ўзбек тили дўстлари» клуби фаолиятин...

Ўзбекистондан Европа мамлакатларига эксп...

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мамлакатимиздан жорий йилнинг ўтган даврид...

Сўнгги янгиликлар