Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Париж шаҳри мэрияси билан урбанизация масалалари муҳокама қилинди


ПАРИЖ, 10 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси томонидан Париж шаҳри мэрининг транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ўринбосари Давид Беллиард билан музокарлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда мамлакатимиз шаҳарларининг транспорт инфратузилмасини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Париж шаҳри мэрининг ўринбосарига Тошкент шаҳрида транспорт соҳасини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Давид Беллиард мамлакатимизда шаҳарсозлик ва транспорт соҳасида олиб борилаётган ўзгаришларга қизиқиш билдириб, ушбу ислоҳотларни замований талаблар асосида ўтказишда амалий ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди. Шу билан бирга, у шаҳарсозлик соҳасида юртимизнинг ижобий тажрибаси Париж шаҳри учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. 

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда транспорт турлари ва аҳоли сонининг ортиши, атроф-муҳитга техник воситалар зарарининг ошиб бораётгани Париж шаҳри мэриясини ушбу йўналишда кенг қамровли ислоҳотларни ўтказишга туртки бермоқда. Ушбу туб ислоҳотлар Франция учун «урбанизация соҳасида инқилоб»ни бошлаб берди.

Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш ишлари доирасида мутахассислар орасида музокараларни ташкил этиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Мавзуга оид

Исроил билан меҳнат миграцияси соҳасида ...

Мамлакатимизнинг Тель-Авивдаги элчиси Феруза Маҳмудова Исроил Ташқи ишлар вазирлигида Исро...

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марка...

Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси кўмагида Ислом цивилизацияси маркази директоринин...

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхо...

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, 1981 йилда туғилган ма...

Сўнгги янгиликлар