Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2022   Таълим

Парижда Франция-Ўзбекистон университетлари II форуми бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Париж шаҳрида Франция-Ўзбекистон университетлари II форуми ўтаётир, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири


28 ноябрь куни бошланган ушбу анжуманда Олий ва ўрта махсус таълими вазири А. Тошқулов бошчилигидаги 20 дан ортиқ олий таълим муассасаcи раҳбарларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ҳамда Франция томондан 150 нафардан зиёд ректорлар, илмий ва ишлаб чиқариш доиралари вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу форум ҳар йилги анъанавий «Campus France–2022 учрашувлари» доирасида ўтмоқда.

Анжуманни «Campus France» ташкилоти раҳбари Донатен Иссард хоним кириш сўзи билан очар экан, таълим соҳасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида келган Ўзбекистон делегациясига алоҳида миннатдорлик билдирди. Сўзга чиққанлар икки давлат ҳамкорлиги, жумладан, олий таълим соҳасидаги алоқалар ҳақида тўхталишди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов учрашув ҳар икки томон учун ғоят муҳим ва аҳамиятли экани, ўз навбатида, икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

«Ушбу форум университетлараро янги тўғридан-тўғри алоқаларни боғлаш, кадрлар тайёрлаш, таълим ва илм-фан соҳаларида олиб борилаётган жараёнлар юзасидан фикр ва тажриба алмашишга хизмат қилади», деди Абдуқодир Тошқулов.

Анжуман  доирасида «Барқарор ривожланиш жозибадорлик вектори сифатида» деб номланган конференция, «Марказий Осиёда янги минтақавий мобиллик маркази сари: Ўзбекистоннинг халқаро очиқлик сиёсати ва унинг Франция билан ҳамкорлик имкониятлари» мавзусидаги семинар ҳам бўлиб ўтди. Уларда томонлардан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда бир қатор соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди.

Ўзбекистон олий таълим тизимининг жаҳон таълим маконига интеграциялашуви, Франция университетлари билан ҳамкорлик стратегияси, икки мамлакат лойиҳалари яратилиши ва уларнинг муваффақиятлари мавзуларидаги маърузаларда ўзаро алоқаларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, томонлар таълим масканлари раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш, тажриба алмашиш ва истиқболли режаларни муҳокама қилдилар.

Форумнинг биринчи иш куни якунида Франция университетлари билан тўғридан-тўғри икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, бир қатор йўналишларда қўшма таълим ва икки томонлама диплом берувчи дастурларни йўлга қўйиш, француз мутахассисларини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида қисқа ва узоқ муддатли маъруза ўқиши, семинарлар ташкил этиш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, малака ошириш, илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида 10 га яқин англашув меморандуми, битимлар ҳамда йўл хариталари имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар асосан юртимиздаги қатор таълим масканларида «Халқаро меҳмонхона менежменти» магистратура дастурини йўлга қўйиш, педагогик кадрлар малакасини ошириш, тиббиёт соҳасида симуляцион таълимни жорий этишга хизмат қилади.

Халқаро анжуман доирасида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «Campus France» агентлиги халқаро ташкилотининг бош директори Донатиен Иссард хоним билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда олий таълим соҳасидаги ўзаро алоқалар жадал ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Учрашув давомида, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида қисқа ва узоқ муддатли маъруза ўқиш, семинарлар ташкил этиш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, малака ошириш, илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Франция университетлари билан навбатдаги ректорлар форумини 2023 йилда Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билдирилди.

Бугун форум ўз ишини икки давлат олий таълим муассасалари раҳбарларининг В2В тарзидаги учрашувлари билан давом эттиради.

Анжуман 30 ноябрга қадар давом этади.

Мавзуга оид

“Ишга марҳамат” мономарказлари ўқитувчил...

Мамлакатимиздаги “Ишга марҳамат” мономарказларида фаолият юритиб келаётган ва ҳозирда Коре...

Таълим соҳасида Ўзбекистон- АҚШ ҳамкорли...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Американинг етакчи университетлари билан илми...

Ўзбекистонда дипломлари тан олинадиган х...

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори ...

Сўнгги янгиликлар