Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Мустақилликка 30 йил

Парижда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди


ПАРИЖ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги доимий миссияси Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Парижда расмий қабул маросимини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Франциянинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон ва маданий доиралари вакиллари, ЮНЕСКО раҳбарлари, Парижда ва ЮНЕСКОда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси вакиллари иштирок этди.

Маросим қатнашчиларига республикамизнинг мустақил ривожланиш йиллари давомида эришган муваффақиятлари ҳақидаги атрофлича  маълумотлар тақдим этилди. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим натижаси бўлган иқтисодий, маданий ва маънавий тикланишнинг янги ва муҳим жараёни кечаётганига эътибор қаратилар экан, ўтган беш йил давомида қайд этилган асосий иқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек, халқаро ҳамжамият томонидан  муносиб баҳо берилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг салмоқли натижалари қайд этилди.

Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланаётгани, кўп томонлама барқарор ҳамкорликни фаоллаштириш ва босқичма-босқич ривожлантириш учун ўзаро муштарак интилишнинг мавжуд эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойхонова томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Бундан ташқари, Францияда яшовчи ватандошлар учун дипломатик ваколатхоналар томонидан қутлуғ сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Ватандошларга жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови билан боғлиқ маълумотлар тақдим қилинар экан, ушбу сиёсий тадбирда улар фаол қатнашишга даъват этилди.

Тантанали маросим доирасида фаол ватандошлар - ЮНЕСКО ходими Бобур Тўхтабоев ва рассом Ҳулкар Юнусовага «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.

Мавзуга оид

Берлинда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 ...

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан немис оммавий ахборот воситалари вакиллар...

Миср парламенти сенатори юртдошларимизни...

Миср парламенти сенатори, «Шуруқ» газетаси бош муҳаррири Имодуддин Ҳасан Аҳмад Муҳаммад Ўз...

Янги Ўзбекистон Туркиянинг Ван шаҳрида т...

Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон истиқлолининг 30 йиллик байрами арафасида мамлака...

Сўнгги янгиликлар