Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Парламент

Парламентлараро Иттифоқ президенти Бухорода бўлиб ўтадиган Жаҳон аёл-спикерларининг форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келади


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Испания пойтахтида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация кеча Парламентлараро иттифоқ (ПИ) 143-Ассамблеяси ишидаги иштироки доирасида ПИ президенти Дуарте Пачеко билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ПИ президенти Ўзбекистон парламенти аъзоларининг ташкилот ишида фаол иштироки, шу жумладан, ёшлар, гендер сиёсати, атроф муҳит ва соғлиқни сақлаш каби кун тартибидаги масалаларни олқишлади.

Дуарте Пачеко Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшлар сиёсати Парламентлараро иттифоқ стратегияси билан ҳамоҳанг эканини таъкидлади. Шу муносабат билан у мамлакат парламентида ёшларнинг вакиллигини юқори баҳолади.

Кўпгина ривожланган мамлакатларда ёшлар парламентда кўпи билан 3 фоиз даражасида. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич икки баробар юқори. Шу билан бирга ПИ Ўзбекистоннинг мамлакат қонун чиқарувчи органида ёшлар сонини кўпайтириш ниятини олқишлайди. Иттифоқнинг «Ёш парламентга «ҳа» деб айт» акциясини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

ПИ президенти, айниқса, Ўзбекистон парламенти аъзолари умумий сонининг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши жаҳондаги энг яхши кўрсаткичлардан бири эканини алоҳида таъкидланди. Гендер тенглик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижобий баҳога лойиқдир.

Шу муносабат билан Дуарте Пачеко 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон аёл-спикерларининг форуми юксак савияда ташкил этилишига ишонч билдирди. У келаси йили Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва ПИ ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришди.

Мавзуга оид

Туркий тилли давлатлар парламент Aссамбл...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бугун Т...

Тошкентда ўтказилган форумда янги Ўзбеки...

Бугун Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида «Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ...

Сенат Раиси ва Украина элчиси жамиятда х...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева 12 ноябрь куни Украинанинг Ўзбекисто...

Сўнгги янгиликлар