Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Пекинда Ўзбекистон Президентининг ШҲТ саммитидаги ташаббусларига бағишланган брифинг ўтказилди


ПЕКИН, 21 январь. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси томонидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Котибиятида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 ноябрь куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги ташаббусларига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири Шуҳрат Умиров.

Тадбирда ШҲТ Бош котибининг ўринбосари Шерали Жонон иштирок этди.

Брифинг чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларининг  мазмун-моҳияти ва асосий жиҳатлари ҳамда уларнинг хавфсизлик ва барқарор ривожланиш таъминланишидаги аҳамияти хусусида атрофлича фикр юритилди.

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон етакчисининг савдо, иқтисодиёт, сармоялар соҳаларида, шунингдек, телетабобат ва соғлиқни сақлаш жабҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга доир таклифлари пандемия шароитида алоҳида долзарблик касб этаётганини таъкидлади.

Хусусан, дунёда COVID-19 тарқалишидан сўнг юзага келган ҳозирги ҳолат савдо-иқтисодий алоқаларни ва саноат кооперациясини жонлантириш ҳамда божхона тартиботларини соддалаштириш бўйича янгича ёндашувларни талаб қилаётгани қайд этилди. Шу ўринда Ўзбекистон Президентининг рақамли саводхонликни ривожлантириш бўйича ШҲТ дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон тижорат соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббуси ўта долзарб аҳамият касб этаётганига урғу берилди.

Брифингда камбағалликни қисқартириш соҳасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда Ўзбекистон Президентининг камбағалликка қарши курашишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг йиғилиши механизмини яратиш тўғрисидаги таклифи ўз вақтида илгари сурилгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур таклифи бўйича бу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида камбағалликка қарши курашиш юзасидан халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 10 ноябрь куни куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир 12 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Улар орасида «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳи доирасида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, Ташкилот ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган «ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидаги роли» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш таклифлари бор.

Мавзуга оид

Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси...

Бугун Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари Бутунжаҳон сайлов органлари ас...

Фарғонада ташкил этилаётган хусусий унив...

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фарғона шаҳрида ташкил этилаётган «Valley Innovative» униве...

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ...

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси янги бинога кўчиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар