Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   Илм-фан

Покистонда Алишер Навоий ўзбек тили маркази очилди


ИСЛОМОБОД, 19 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси Пешовар университети қошидаги Алишер Навоий  ўзбек тили марказининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти саъй-ҳаракати билан янги таҳрирда чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китоблар тўплами ҳамда Алишер Навоий қаламига мансуб бўлган асарлар, турли адабиёт ва тўпламлар тантанали равишда марказга топришилди.

Шунингдек, элчихона ташаббуси билан университетда Алишер Навоий ижодига бағишланган илмий адабий анжуман ўтказилиб, унда тилшунос олимлар, мутахассислар ҳамда талабалар буюк мутаффакир ҳаёти, фаолияти, ижоди ва тарихда тутган ўрни ҳақида сўз юритди.

Учрашувда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва илмий ижоди юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Мавзуга оид

Буюк Британия компанияси билан таълим со...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими...

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма лойиҳа...

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари Э.Искандаров Жанубий Кореянинг «Hans...

Бухорода Бельгиянинг “United Brussels In...

Музокараларда Бельгия томонидан UBI институти бошқарувчи директори Ж.Лим, амалиёт директор...

Сўнгги янгиликлар