Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Июль/2022   Саналар

Покистондан муносабат: Давлат герби Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги таниқли рамзига, ташриф қоғозига айланди

ИСЛОМОБОД, 4 июль. / “Дунё” АА/.  Давлатимиз герби қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Покистоннинг сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон халқига ўз табригини йўллади.


Муҳаммад Яқуб Шайх, Покистон Миллий Ассамблеяси депутати, “Pyramid Logistics (Pvt) Ltd.” компанияси ижрочи директори:

– Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинганига 30 йил тўлгани билан биродар ўзбек халқини чин дилдан табриклайман.

Давлат герби – давлатчилик рамзи, миллатнинг ўзлигини билдирувчи алоҳида белги, миллий ғурур нишонаси.

Далатлар институтлари ва тузилмалари ўртасида алоқалар алоҳида аҳамиятга эга, лекин ўзаро муносабатлар халқлар орасидаги дўстликка, бир-бирига руҳан интилишга ҳам асосланса улар янада мустаҳкам бўлади.

Халқларимизнинг ўзаро биродарона муносабатлари Ўзбекистон Президентининг жорий йил Покистонга ташрифи чоғида яна бир бор намоён бўлди. Покистоннинг кўплаб ҳудудларида покистонликлар ўзбек қардошлари ҳурмати, тарихий-маданий илдизларимиз туташлиги белгиси сифатида ўз уйларига Ўзбекистон байроқларини илишди, автомобилларини икки давлат рамзлари – байроқ ва герблар билан безатди.

Яна бир ҳолатни алоҳида айтиб ўтишни истардим: мана бир неча йилки “Pyramid Logistics” транспорт-логистика компаниямизнинг юк автомобиллари Покистон ва Ўзбекистон ўртасида қатнамоқда. Ҳар бир транспорт воситамизга икки дўст давлатнинг герблари тасвири туширилган. Гербларимиз бизларга қилаётган ишларимиз икки халқнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, фаровонлиги учун хизмат қилишини эслатиб туради.

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий ўзаро боғлиқлик ташаббуси аслида бизларнинг қалбимизда ҳам акс этганини, йиллар давомида миллатларимизнинг узилиб қолган алоқаларини тиклаш борасидаги орзуларимизнинг рўёбга чиқа бошлагани даракчисидир.

Давлатларимиз герблари ёнма-ён туриб, бизларнинг ўзаро зиёратларимизга абадий йўлбошчи бўлиб қолаверсин.

Ўзбекистонлик биродарларимизга Давлат герби куни муборак бўлсин.

Рана Таусиф, “Travel Advisors International” ва “AVIPORT” компаниялари ижрочи директори:

– Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан Ўзбекистон халқини, ўзбек дўстларимиз ва ҳамкорларимизни самимий табриклаймиз.

Ўтган 30 йил давомида Давлат герби Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги таниқли рамзига, ташриф қоғозига айланди.

Мамлакат қўлга киритаётган барча ютуқлар давлат байроғи ва герби воситасида хорижий медиа маконда кўп бор ёритилди, илдам давом этаётган ислоҳотлар тўғрисида ҳам давлатингиз герби тасвири билан кўп бора етакчи халқаро нашрлар, жумладан Покистон матбуотида мақолалар, янгиликлар, таҳлилий материаллар чоп этилди.

Бу давлат гербини том маънода Ўзбекистон билан уйғунлаштирди, уни мамлакатингизнинг, самимий инсонларингизнинг чинакам рамзига айлантирди. Биз ҳар сафар гербда ўзбек дўстларимиз, қадрдон биродарларимизнинг аксини кўргандек бўламиз.

Спортга қизиққаним сабабли, халқаро майдонда ўзбек спортчилари ўз ғалабаларини махсус кийимларининг чап кўкрак қисмига туширилган герб тасвирига ҳурмат кўрсатиб нишонлашлари менинг бу йигит-қизларга ҳурматимни оширади.

Бугун Ўзбекистон герби мамлакат мавжудлиги ва тараққиётининг асосий тамойилларини акс эттиради, ҳар бир фуқаронинг миллий ғурури ҳисобланади.

Ишончим комилки, давлат герби Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун муқаддас Ватан тимсоли бўлиб, унда Ўзбекистон халқининг ўтмиши, бугуни ва эртаси ўз аксини топган.

Ўзбекистонга абадий мустақиллик, дўст ўзбек халқига тинчлик ва туганмас фаровонлик тилайман.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати...

Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганин...

Германияда дафн этилган ўзбек аскарлари ...

Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш орқали Иккинчи жаҳ...

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ...

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда «Мўжизалар карв...

Сўнгги янгиликлар