Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2023   Долзарб

Покистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти минтақалараро интеграция ва ўзаро боғлиқлик стратегиясини изчил илгари сурмоқда

ИСЛОМОБОД, 27 май. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 май куни бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи юзасидан Покистон эксперт-таҳлил доиралари вакиллари ўзларининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлиги билан ўртоқлашдилар: 


«Najeeb Fibers» экспорт-импорт компаниясининг таъсисчиси Нажиб Вохра: 

- Сўнгги йилларда Ўзбекистон Покистоннинг Марказий Осиёдаги энг йирик ва энг муҳим савдо шеригига айланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи Покистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. 

Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга мунтазам равишда даъват этиб келади.

Бу сафар ҳам Ўзбекистон раҳбари Шимол – Жануб халқаро йўлакларини ва Хитойни ўз минтақаси, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғловчи бошқа магистралларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини баён этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ЕОИИга аъзо давлатларни Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўли қурилишини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ишига қўшилишга таклиф этгани ҳам қувонарли ҳолдир. 

Покистонлик тадбиркор сифатида мен Ўзбекистон билан беш йилдан буён ҳамкорлик қиламан. Ўзбекистон ҳукумати савдо тартиб-қоидаларини сезиларли даражада соддалаштиргани жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлашни олти баробарга кескин ошириш имконини берди. Шунинг учун мен Ўзбекистон раҳбарининг МДҲ мамлакатлари ва Жанубий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишга хизмат қиладиган техник тўсиқларни бартараф этиш ва сертификатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни қабул қилиш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Шу билан бирга, миллий валютада ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва кўпайтириш таклифи ҳам эътиборга молик ташаббус бўлди. Чет эл валютаси тақчиллигини бошдан кечираётган Покистон учун бу ташқи савдо баланси муаммоларини ҳал қилишнинг ўта муҳим воситаси бўлиб, ўзаро савдо ҳажмини юқори даражага олиб чиқиш учун қардош Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Президент божхона маъмурияти, санитария, фитосанитария ва ветеринария назоратининг электрон платформалари ва онлайн тизимларини бирлаштириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Покистон ушбу йўналишда иш бошлаган ва ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда электрон платформаларда бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз.

Биз Ўзбекистон раҳбарининг Покистон учун энг долзарб бўлган "яшил" йўлакларнинг ишлашини таъминлаш ғоясини қўллаб-қувватлаймиз. Маълумки, 2022 йилда сув тошқини натижасида мамлакатимиз катта инсоний ва иқтисодий йўқотишларга дуч келди. Шу нуқтаи назардан, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришнинг самарали механизмларини шакллантириш биз учун ҳам ғоят муҳимдир. 

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Президентига мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган ташаббусларни доимий ва изчиллик билан илгари сураётгани учун миннатдорлик билдиришни истар эдим. 

«Евроосиё асри» таҳлил институтининг директори Ирфан Шаҳзод:

- Ўзбекистон Президенти белгилаб берган вазифалар ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан устувор вазифа сифатида қабул қилинмоғи лозим, деб ўйлайман. Чунки глобал хавф-хатарларнинг кучайиши, транспорт ва логистика занжирларининг узилиши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги жиддий масалалар сирасига киради.

Саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва Евроосиё маконида саноат марказларини шакллантириш бўйича қўшма чоралар кўриш ташаббуси алоҳида аҳамиятга эга. 

Глобал миқёсдаги пандемиядан кейинги шароитда Шимол – Жануб халқаро йўлакларини ва Хитойни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғловчи бошқа магистралларни ривожлантириш, шубҳасиз, жуда долзарб аҳамиятга эга. 

Ишончим комилки, савдо занжирлари узилишига дуч келган Жанубий Осиёнинг бошқа давлатлари сингари Покистон ҳам Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўтказиладиган Аграр форумда фаол иштирок этади.

Ўзбекистон раҳбари ишбилармонлар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириш учун, жумладан, мамлакатларимиз ҳудудларининг мавжуд салоҳиятидан фойдаланган ҳолда самарали платформалар яратилганини ҳам алоҳида таъкидлади. Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга кўпайгани ва барқарор ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам кузатилаётгани катта эътиборга моликдир. 

 

Мавзуга оид

Ригадан муносабат: Париждаги кўргазмалар...

Латвиянинг етакчи ахборот порталларидан бири - «Mixnews.lv»да «Дунёни забт этган Ўзбекисто...

Ўзбекистон элчиси Қозоғистоннинг етакчи ...

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қозоғистоннинг етакчи оммавий ...

Испаниянинг Стратегик ва халқаро тадқиқо...

Испаниянинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар жамғармаси халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Х...

Сўнгги янгиликлар