Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Ноябрь/2020   Сиёсат

Покистондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш тўғрисидаги таклифи ихтисослашган клиникалар ўртасида самарали алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради


ИСЛОМОБОД, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нафақат энг йирик минтақавий ташкилот, балки халқаро кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун платформага айланиб бормоқда, деб таъкидлади Пешовар университети (Покистон) профессори Шабир Аҳмад Хон.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида дунёда давом этаётган пандемия шароитида аҳоли саломатлиги учун янги таҳдидларга қарши биргаликда курашишни кенгайтириш учун республика ва минтақанинг бошқа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди, - деди покистонлик мутахассис. - Ўзбекистон раҳбари саммитда Эпидемия таҳдидларига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларнинг комплекс режаси қабул қилиш ва уни амалга ошириш, хавфли юқумли касалликлар тарқалиши бўйича самарали ахборот алмашинувини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти ШҲТга аъзо давлатларнинг ихтисослашган клиникалари ўртасида ўзаро самарали алоқаларни ривожлантириш учун эпидемия келтириб чиқарадиган касалликларга қарши курашувчи тиббий муассасалар тармоғини яратишни таклиф қилди.

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, янги таҳдидларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, ўзаро алоқаларни кучайтиришга қаратилган ташаббус ва таклифлар долзарблиги билан ажралиб турибди,

 Тез ўзгарувчан халқаро шароитда ШҲТ дунё ҳамжамиятига глобал ҳамкорликнинг янги форматини намойиш қилмоқда.

Мавзуга оид

Видеорепортаж - Марказий Осиё ва Япония ...

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 август куни видеоконференц...

Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қў...

Ҳиндистон билан ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорл...

Республикамизнинг Деҳлидаги элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон адвокатлари уюшмаси ва Ҳиндист...

Сўнгги янгиликлар