Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Июль/2022   Долзарб

Покистондан муносабат: Ўзбекистон раҳбариятининг Марказий Осиёда барқарорликни таъкинлаш қаратилган илғор ташаббуслари Исломободда катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда

ИСЛОМОБОД, 23 июль. /“Дунё” АА/. Евроосиё асри институти директори Ирфан Шаҳзод (Покистон) “Дунё” ахборот агентлиги учун интервьюсида 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви якунларини изоҳлади.


– Ўзбекистон раҳбариятининг Марказий Осиёда барқарорликни таъкинлаш қаратилган илғор ташаббуслари Исломободда катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида давом этаётган пандемия, шунингдек, халқаро майдонда рўй бераётган нотинчликлар шароитида зудлик билан  кўрилиши зарур бўлган ҳаётий ташаббусларни илгари сурди.

Ўзбекистон раҳбари вазиятни тўғри баҳоламоқда, буни ушбу учрашувда таклиф қилинган ташаббуслар ҳам тасдиқлайди. Шулар қаторида Тошкентнинг чегара савдо зоналарини ташкил этиш, ҳар йили Марказий Осиё ҳудудлари форуми ўтказилишини йўлга қўйииш, аҳолини кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг комплекс тизимини  ишлаб чиқиш бўйича таклифларини жуда долзарб деб биламан.

Ҳозирги дунё тартиби шароитида замонамиз таҳдидларига қарши курашиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва муайян манбага эга бўлиш жуда муҳимдир.

Минтақада тинчликни таъминлаш, биринчи навбатда, қардош халқларнинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда.

Барқарор ривожланиш, хавфсизлик ва ўзаро боғлиқликни таъминлаш бўйича мулоқот, мувофиқлаштириш ва қарорлар қабул қилиш учун яхши платформага айланган Марказий Осиё формати яратилгани учун минтақа давлатларининг барча етакчилари Ўзбекистон Президентидан миннатдор, деб ҳисоблайман.

 

Мавзуга оид

Жиддадан муносабат: Ўзбекистон Жанубий К...

Жидда шаҳридаги ўзбеклар диаспорасининг таниқли вакили Усома Қўқондий Ўзбекистон Президент...

Ўзбекистон Президентининг «Марказий Оси...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 июнь куни Чўлпонота (Қирғизистон) шаҳрида бўли...

Бельгиядан муносабат: Иқтисодий ҳамкорли...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ашхобод шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотинин...

Сўнгги янгиликлар