Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

14/Июнь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Польша савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янада кенгаяди


ВАРШАВА, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев Европа мамлакатларига маҳаллий тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспортини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ушбу мамлакатнинг «Wamatex», «VIVE Textile Recycling», «DEKOMA», «Bakkaland» ва «Ewa Bis» компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика тармоқларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳамда инвестиция соҳасидаги ҳуқуқий кафолатлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Польша Европа Иттифоқида (Франциядан кейин) Ўзбекистондан товарлар импорти бўйича иккинчи ўринда туради. Жорий йилнинг январь-май ойларида ўзбек товарларининг ушбу мамлакатга экспорт ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўпайди. 2020 йил мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги саҳифа очиши кутилмоқда.

Польшалик ишбилармонлар пандемия давридан кейин мамлакат бозори жадал равишда тикланишини таъкидлади. Польша халқаро бозордан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини кенг жалб қилиши кутилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларига талаб ошади. Бу иккала мамлакат учун ҳам манфаатлидир.

Польша вакиллари Ўзбекистон иқлим ва географик жойлашувнинг афзалликларидан ҳозирча тўлиқ фойдаланмаяпти, деган фикрда. Экспортнинг катта қисми қўшни Россия, Қозоғистон бозорларига мўлжалланган. Ўзбек маҳсулотларининг юқори сифатини инобатга олган ҳолда унинг экспорт жуғрофиясини Европа йўналишида кенгайтириш кераклиги қайд этилди.

Польшалик ишбилармонларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон транспорт хизматлари ва логистика масалаларини ваколатли органлар билан ҳал этиш орқали  мева-сабзавот экспорти бўйича минтақада етакчига айланиши мумкин.

Масалан, Ўзбекистон ҳозирда Европа бозорида гилос савдосида етакчига айланиши мумкин. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўп давлатларга нисбатан эрта етилиши унга афзаллик тақдим этади.

Ўзбекистон мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини етиштиришда ҳам юқори мавқега эга. Бугун Ўзбекистон ҳамкорлик қилаётган анъанавий бозорлар ва мамлакат учун янги бозорлар ўртасидаги ташқи иқтисодий фаолият географиясини диверсификация қилиш экспорт ҳажмини сезиларли оширишда янги истиқболлар тақдим этади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Польшага сотиш ҳажми мамлакатнинг Европа Иттифоқига умумий экспортининг 40 фоизини ташкил этмоқда.

Учрашувда Польша компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорларига савдосини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди ва бу борадаги ҳакорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ...

24-26 май кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида бизне...

ИТСВ: Жорий йил январь-октябрь ойларида...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 6 ноябрь куни видеокон...

Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун «Клайпед...

Жума куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан Болтиқбўйидаги «Клайпеда» эркин и...

Сўнгги янгиликлар