Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Польша компанияси Ўзбекистонда юқори технологияли қўшма корхонани ташкил этиш таклифини билдирди


ВАРШАВА, 17 май.  /«Дунё» АА/. Польшанинг «Tri-Wall Polska» компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича директори Дариуш Кочмарс бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасидан маълум қилишларича, компания турли хом ашёлар - картон, полипропилен, матодан автомобиль эҳтиёт қисмлари, шунингдек, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар учун барча турдаги мураккаб қадоқлаш идишларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ўзбекистонга ташрифдан кўзланган мақсад автомобиль саноати ва республика қишлоқ хўжалигининг қайта ишлаш сектори эҳтиёжлари учун қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйишдан иборат.

Делегация Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестициялар жалб этиш агентлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Унда польшалик инвесторларга мамлакатимизда яратилган инвестиция шароитлари, имтиёз ва преференциялар, экспорт имкониятлари ва меҳнат бозори, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳақида маълумот берилди.

Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов билан учрашувда меҳмонлар туман салоҳияти, истиқболли инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди. Томонлар инвесторлар фаолияти учун барча шароитлар яратилган ушбу туманда қадоқлаш идишлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди. Туманнинг қатор саноат корхоналари фаолияти билан танишилди.

Польшалик тадбиркорлар Тошкентнинг, хусусан, Янгиҳаёт туманининг саноат салоҳияти, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади. Меҳмонлар ҳудудларда устувор тармоқларни саноатлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ўзининг ижобий натижаларини бераётганини қайд этди. «Бизнинг вазифамиз бу ерда Европада талаб қилинадиган экологик стандартлар асосида катта ва юқори технологияли ишлаб чиқариш лойиҳасини яратишдан иборат», - деди Польша компанияси вакиллари.

Мавзуга оид

Самарқанд вилоятида Нидерландия компания...

Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ушбу мамлакатнинг «ANTE B.V.» компани...

Ўзбекистон элчиси Латвия Фанлар академия...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвия Фанлар академияси (ЛФА) Иқтисодиёт институти ра...

Исроил компанияларининг коммунал хизматл...

Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги...

Сўнгги янгиликлар