Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Сайёҳлик

Польша пойтахтида Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

ВАРШАВА, 30 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасида Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган конференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Польшанинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва туркомпаниялар, ишбилармон доира вакиллари ва «LOT Polish Airlines» авиакомпаниясининг раҳбарияти иштирок этди.

Тақдимот аввалида польяк томонига Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти, бой тарихи ва маданияти ўзига хослиги, меъморий ёдгорликлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон ва бошқа дунё тан олган тарихий шаҳарлар ҳамда диққатга сазовор қадамжолари хусусида маълумот берилди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар билан ҳам танишдилар.

Намойиш этилган тақдимот, мамлакатимиз тарихий шаҳарлари, меъморий обидалари ва миллий таомлари ҳақидаги видеофильмлар Польша томонининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Дипломатик миссия журналистларни Польша босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида туризм, иқтисодиёт, сиёсий ташаббуслар, экология, инсон ҳуқуқлари, таълим, гендер тенглик ва бошқа соҳаларда кечаётган жараёнлар ва ижобий ўзгаришларни холис ёритиш жараёнида фаол қатнашишга чақирди.

Польша ОАВда туркум материаллар эълон қилишни ташкил этиш, уларни сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатлари билан таништириш мақсадида журналистлар учун Ўзбекистонга пресс-тур ташкил этиш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, Польша туроператорларига Ўзбекистонга инфо-турлар ташкил этишда ёрдам таклиф қилинди.

Анжуман давомида, шунингдек, иштирокчиларга  мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдумининг мазмун-моҳияти, ушбу муҳим сиёсий тадбир Ўзбекистон тарихида биринчи марта амалда қўлланилаётгани маълум қилинди.

«Польша – Осиё» Савдо-саноат палатаси президенти, Януш Пехочинский конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси натижасида 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани, муҳокамаларда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари фаол қатнашганини юқори баҳолади. Унинг айтишича, Асосий қонунга қўшимчалар киритиш бўйича кўплаб таклифлар халқаро мажбуриятларни, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини амалга оширишга ва алоҳида қонунларни конституциявий нормалар мақомига кўтаришга қаратилган.

Польша Аёллар лигаси бошқаруви раиси Альдона Михаляк Ўзбекистон сайёҳлик индустрияси катта салоҳиятга эканлиги, мамлакатда хозирги кунда ушбу соҳада кенг шароитлар яратилаётгани, хусусан замонавий меҳмонхоналар, аэропортлар, польяк сайёҳлари ҳамда йирик туристик компаниялар эътиборини тортаётганини таъкидлади. «Бугунги тадбир орқали Ўзбекистонда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ва туристик йўналишларда олиб борилаётган ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ифодасини кўриш мумкин», - деди у.

Мавзуга оид

Қирғистонлик илк сайёҳлар Андижонга келд...

Жорий йил 6 март куни Ўш вилоятидан 100 нафар сайёҳ бир кунлик саёҳат билан Андижонга келд...

Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги имкон...

Латвияда рус тилида нашр этиладиган «Freecity» журналида «Туризм Ўзбекистон иқтисодиётинин...

Туркий кенгаш доирасида Ўзбекистон ва ТТ...

Бугун Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Турки...

Сўнгги янгиликлар