Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Май/2022   Илм-фан

Польшада Ўзбекистон куни ўтказилди

ВАРШАВА, 29 май. /“Дунё” АА/. Домброва-Гурнича шаҳридаги Польша бизнес-академиясида (Wizsza Szkola Biznesu - WSB) мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон куни ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


WSB бизнес-академияси Тошкент давлат аграр университети билан икки томонлама диплом йўналиши бўйича ҳамкорлик қилади. Айни пайтда 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба академиянинг бакалавриат ва магистратура босқичларида “Халқаро муносабатлар”, “Бизнес” ва “Менежмент” йўналишларида таҳсил олмоқда.

Тадбирда олий билим юрти ректорати вакиллари, профессор-ўқитувчилари, маҳаллий ва хорижлик талабалар, жумладан, ўзбекистонлик ёшлар, шунингдек, шаҳар аҳолиси ва ватандошлар қатнашди.

Янги Ўзбекистон, мамлакатимиз тараққиётидаги янги босқичнинг ижобий натижалари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди, республикада туризм инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёшлар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таъкидланди. Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиздаги демократлаштириш жараёнлари самарадорлигини ошириш борасидаги ишларга, айниқса, алоҳида урғу берилди.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда халқ фаровонлигини юксалтириш борасида ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирилди. Халқаро жамиятда Шарқ демократия мактабининг ўзига хос намунаси сифатида эътироф этилган анъанавий ўзини ўзи бошқариш тизими транформация қилинмоқда. Президентимиз ташаббуси билан маҳаллани қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш, уни халққа энг яқин тузилмага айлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Йиғилганлар таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Польша муносабатлари, икки давлат университетлари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари ўртасидаги академик алмашинувлар билан атрофлича танишди.

Тадбир якунида WSB бизнес-академияси маъмурияти билан таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳрида Польша кунини ўтказиш, жумладан, ушбу мамлакат таълим тизими тақдимотини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Мавзуга оид

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бил...

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европанинг «Mazars» аудит ва консалтинг компани...

Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро био...

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, масофавий тарзда ўтказилган «IBO2020 C...

Ал-Форобий меросига бағишланган онлайн к...

Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган “Ал-Форобий меро...

Сўнгги янгиликлар