Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Саналар

Польшадаги ватандошлар: Давлатимиз рамзлари бизни катта бир оилага бирлаштиради

ВАРШАВА, 3 июль. /«Дунё» АА/. 2 июль - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан, Польшада истиқомат қилиб, меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз байрам табриги йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Азизбек Имомов:

Ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган. Дарҳақиқат, ҳаётимизда рамз ва тимсолларнинг ўрни катта.

Давлатимиз гербида халқимизнинг тарихи, бугунги куни ва келажаги ўз аксини топган. Гербимиздаги барча рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, эзгулик, бахт-саодат, тўкинлик, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ўзида намоён этади. Гербимиз ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаи ҳисобланади.

У, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик, аждодларимиз аньаналарига содиқ фарзандлар этиб тарбиялашда муҳим воситадир.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинган 30 йилиги билан барча ватандошларимни чин юракдан табриклайман.

 Жавоҳирбек Орзиев:

– Мен Польша давлатида информатика соҳасида фаолият олиб бораман.

Давлатимиз рамзлари бизни катта бир оилага бирлаштиради, мамлакатимизнинг бой тарихи ва улуғвор анъаналари билан фахрланишга ундайди.

Ёшларга яратилган имконятлардан жуда  хурсандмиз. Бу давр ичида биз ёшлар кўпгина ютуқларга эришдик. Тимсолимизни чет давлатларда танитишга бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳар биримизнинг ватанпарварлигимиз мамлакатимизнинг асосий рамзларига бўлган ҳурмат-эҳтиромдан бошланади ва бу қарашларимиз билан узвий боғлиқдир.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва фаровонлик тилайман.

Мавзуга оид

Амир Темур – илм-фан ва бунёдкорлик ҳоми...

9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Ушбу сана муносабати билан буюк бобо...

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қаб...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонасида “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”г...

Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ...

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимизда «Мўжизалар карв...

Сўнгги янгиликлар