Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


22/Февраль/2021   Долзарб

Польшадан муносабат: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга БМТ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда


ВАРШАВА, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Халқаро ижтимоий-сиёсий доиралар вакиллари Ўзбекистон Президентининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги маърузасида илгари сурилган ташаббусларнинг юксак аҳамиятини таъкидламоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Польша Сейми (парламентнинг қуйи палатаси) аъзоси Павел Бейда “Дунё” АА мухбирига давлатимиз раҳбари нутқи мазмун-моҳияти ҳақидаги фикрларини изҳор қилди.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, демократия ва қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар, ёшлар ва болалар, имконияти чекланган кишиларни ҳимоя қилиш бўйича билдирган таклифлари халқаро ҳамжамият учун жуда муҳим даъват бўлди. Ушбу қадамларнинг барчаси  инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг умумий кўламини янада тўлдиради.

Жамиятни, давлат ҳокимияти институтларини ривожлантириш, қонунчиликни либераллаштириш ва демократлаштириш хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини ривож топтириш билан боғлиқ аниқ вазифаларни илгари сурмоқда. Ўзбекистонда Бизнес омбудсмани институтининг ташкил этилганини жуда муҳим ва ўз вақтида қабул қилинган қарор, деб ҳисоблайман. Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш бўйича режалар ҳам моҳиятан ушбу нозик соҳада катта эътиборга молик қарор бўлиб, у болалар муаммоларини ҳал қилиш учун сифат жиҳатдан янги ҳуқуқий базани мустаҳкамлайди.

Европа ҳамжамияти суд мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ва тергов фаолиятида қийноқлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш, далилларни сохталаштириш учун жавобгарликни оширишга қаратилган қарорларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу муҳим масалаларнинг барчаси бугун Ўзбекистон раҳбари ва бутун жамият эътиборида бўлиб турибди.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги Халқ қабулхоналарининг алоҳида ролини таъкидлаш керак. Аҳоли билан доимий алоқалар ўрнатилди, одамларни ташвишга солаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Ўзбекистон Президентининг нутқи шуни кўрсатдики, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга БМТ билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Сўнгги йиллардаги пахта йиғим-терим кампаниясининг мустақил мониторинги ҳисоботларида Ўзбекистонда уюшган болалар меҳнати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича келтирилган хулосалар Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги конструктив ҳамкорликнинг натижасидир.

Ўзбекистонни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга сайлангани билан қутлайман. Фикримизча, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлиги бетарафлик ва холислик тамойилларига асосланади ва шу сабабли самарали бўлмоқда.

Мавзуга оид

Владимир Соколин: форум якуни бўйича қаб...

«Барқарор ривожланишга эришиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорл...

Халқаро семинар қатнашчилари: Коррупцияг...

Пойтахтимизда давом этаётган «Коррупция ва фактларни текшириш» мавзусидаги халқаро тренин...

Ўзбекистонлик ва япониялик мутахассислар...

Ўзбекистон ва Япония мутахассисларининг онлайн анжумани бўлиб ўтди. Унда тўғонлар хавфсизл...

Сўнгги янгиликлар