27/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
ВАРШАВА, 27 март. /«Дунё» АА/. Варшава Давлат университети ҳузуридаги Сиёсий тадқиқотлар институти профессори Тодеуш Бодио «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлардан кўзланган мақсадни эътироф этди.
-Фуқаролик жамияти асосларини янада мустаҳкамлаш, унинг ролини ошириш ва Янги Ўзбекистонни қурилшда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш каби конституциявий ислоҳотлар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлардан асосий мақсад инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш, очиқ ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришдан иборат.
Янгиланаётган Конституция Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2016 йилда давлат ва жамият бошқаруви тизимини тубдан ўзгартириш жараёнига барқарор ва ортга қайтмас тус беришга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.
Конституциявий ислоҳот давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги тафаккур парадигмаси ва фаолият тамойилларини тубдан ўзгартириши, «давлат-жамият-инсон» ғояси ўрнига Янги Ўзбекистондаги муносабатларнинг асоси сифатида «инсон-жамият-давлат» ғояси синдирилмоқда.
Ўзгартишлар киритилаётган Асосий қонун лойиҳаси шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини сезиларли даражада мустаҳкамлайди, демократия ва фуқаролик жамиятининг конституциявий ҳамда ҳуқуқий асосларини сезиларли даражада яхшилайди, шунингдек, ҳукуматнинг жамият олдидаги масъулияти ва жавобгарлигини оширади.