Uz / Ўз Ru En

Toshkent

30/Июль/2020   Иқтисодиёт

Португалия компаниялари Ўзбекистонда бизнес юритишга қизиқиш билдирмоқда


ЛИСCАБОН, 30 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев Португалиянинг «Curtumes Ibéria S.A» (терини қайта ишлаш), «BIAL» (фармацевтика), «Mota-Engil» (қурилиш), «SASIA»  (текстиль) компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Curtumes Ibéria S.A» раҳбари Жоаким Роса ўзбекистонлик шериклар билан самарали ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Унинг таъкидлашича, компания анчадан бери Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келади. Жумладан, Наманган вилоятидаги «Nafis Charm» корхонаси маҳсулотлари Португалия чарм саноатига етказиб бериляпти.

— Ўзбекистонлик шериклар ўз соҳасининг усталаридир, — деди «Curtumes Ibéria S.A» раҳбари Жоаким Роса. — Шунинг учун биз бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортдик. Ўзбекистон ва Туркиядаги иккита эксклюзив шериклар билан ишлашга қарор қилдик.

Учрашув якунига кўра, маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш ва мутахассислар малакасини ошириш учун «Curtumes Ibéria S.A» компанияси билан қисқа муддатли амалиётларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

«BIAL» компанияси директори Леонор Гейиро билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу йўналишда алоқа ўрнатишга, шунингдек, дори-дармонларни рўйхатдан ўтказиш жараёни, лицензия бериш тартиби ва муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши тўғрисида маълумот алмашишга келишиб олди.

«Mota-Engil» бошқарув кенгаши аъзоси Педро Багулло Португалия томонининг Ўзбекистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. У ҳамкорликни йўлга қўйган тақдирда «Mota-Engil»  узоқ муддатли шерик бўлишига ишонч билдирди.

Компания аста-секин Осиё бозорларига чиқиш бўйича Лотин Америкаси ва Африкада фаол иштирок этмоқда. Педро Багуллонинг таъкидлашича, «Mota-Engil» компанияси кўп йиллик тажрибага эга ва техник ноу-хаулардан турли соҳаларни ривожлантиришда фаол фойдаланади.

«SASIA» компанияси раҳбари Мигел Силва Ўзбекистон билан тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. «SASIA» ўз фаолиятини пахта тозалаш тармоғидан бошлаган. Бир неча йиллар давомида бозор эволюциясидан сўнг, у инфратузилма ва янги технологияларга юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган инвестициялар киритди. «SASIA»  Ўзбекистонда «Compact Textiles Yarn» ва «Oq Saroy Textile» масъулияти чекланган жамиятлари, «Parvoz Xumo Ravnaq Trans» LLC сингари компаниялар билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Учрашув якунида Португалия компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўмонликлар Бўстонлиқ вилоятининг сайёҳли...

Ўмон Султонлигининг «Вижҳат» газетаси ўз ўқувчиларини Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар ҳақид...

Ўзбекистон 7,4 миллион АҚШ долларига те...

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга қиймати 7,4 миллион долл...

Малайзиянинг "Hadid Engineering" компани...

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. Мазкур лойиҳа Малай...

Сўнгги янгиликлар