Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Президент

Президент Нукусдаги ёшлар технопарки фаолияти билан танишди

ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нукус ёшлар технопаркини бориб кўрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу мажмуа ёшларнинг иқтидор ва кўникмаларини шакллантириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган. Хусусан, компьютер саводхонлиги, график дизайн, робототехника, 3D моделлаштириш, акселерация каби 9 та йўналишда йилига 1 минг 500 йигит-қиз таҳсил олиши мумкин. Бунинг учун замонавий техника, лаборатория ва устахона ускуналари ўрнатилган.

Ҳозирги кунда ўқув курслари битирувчиларининг ғоялари стартап шаклига келтирилиб, “Бўлажак олим”, “Technoways”, “Start4 Region” каби танловларга 50 га яқин лойиҳа топширилган. Шунингдек, “Орол денгизининг қурғоқчил ҳудудида уруғчилик плантациясини ташкил этиш” мавзусида умумий қиймати 955 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу денгизнинг қуриган тубидаги ерлардан фойдаланиш, сувни тежаш ҳамда тузни камайтиришга хизмат қилади.

Умуман олганда, ушбу технопарк ёшларнинг интилиш ва ғояларини такомилга етказгунча ёрдам беради.

Давлатимиз раҳбарига ёш фермер ва олимларнинг қуритилган органик помидор, оқова сувларни тозалаш ва балиқларга озуқабоп ўсимлик лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Яшил технологияларга асосланган бу лойиҳалар Европа давлатларининг сертификатларига сазовор бўлган.

Президентимиз бу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, амалиётга кенгроқ жорий этиш кераклигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Европа кенгаши раҳбари Ўзбекистон Презид...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан т...

ИТСВ: Тадбиркор ва инвесторларнинг мурож...

Ўзбекистон Президенти билан очиқ мулоқотда иштирок этиш учун тадбиркор ва инвесторларнинг ...

Ўзбекистон Президенти Россия делегацияси...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш у...

Сўнгги янгиликлар