Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев  бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

17 сентябрь куни бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосчи давлатларидан бири. 2001 йилда тузилган мазкур ташкилотга бугунги кунда саккизта мамлакат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.

Ўтган 20 йилда ташкилот халқаро доирада нуфузли тузилмага айланди. Бугун ШҲТ макони дунё аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, бой табиий ресурслар, илғор технологиялар ва улкан истеъмол бозорига эга.

Ўзбекистон ШҲТга савдо-иқтисодиёт, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавф-хатарлар ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишнинг муҳим воситаси сифатида қарайди.  

Мамлакатимиз ташкилот доирасидаги ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва натижадорликни оширишга хизмат қилмоқда.

Президентимиз бугуннинг ўзида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон,  Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти бугун Тошкент шаҳр...

Ўзбекистон Президенти бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан таниш...

ИТСВ: Тадбиркор ва инвесторларнинг мурож...

Ўзбекистон Президенти билан очиқ мулоқотда иштирок этиш учун тадбиркор ва инвесторларнинг ...

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилояти Қибра...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳ...

Сўнгги янгиликлар