Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Таълим

Президент таълим муассасалари агентлиги Буюк Британияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида қатнашмоқда

ТОШКЕНТ, 23 май. /«Дунё» АА/. Президент таълим муассасалари агентлигининг раҳбари Ҳилола Умарова бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида қатнашмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан маълум қилинишича, ушбу форум доирасида мамлакатимиз делегацияси ва бир нечта халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон делегациясининг Cambridge Assessment International Education, Times Higher Education ва British Council сингари таълим муассасалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлари чоғида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ва истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Бутунжаҳон таълим форуми доирасида ушбу соҳага ихтисослашган нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг тақдимотлари бўлиб ўтмоқда. Анжуман доирасидаги тақдимот ва учрашувлар давомида таълим соҳасида пандемиядан кейинги шароитда кўрилаётган чора-тадбирлар, карантин шароитининг ўқитиш тизимига таъсири ҳамда таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик сингари долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, Cambridge University Press & Assessment  ташкилотининг бош ижрочи директори Петер Филипс ўз тақдимоти чоғида Ўзбекистон Президенти таълим муассасалари агентлиги  тизимидаги мактаблар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.

Ҳар йили ўтказиладиган Бутунжаҳон таълим форуми таълим соҳасидаги нуфузли халқаро тадбирларидан бири ҳисобланади. Бу йил ушбу анъанавий анжуманда соҳанинг 1000 нафарга яқин мутахассиси иштирок этмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ...

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг талаба-қизлардан иборат делегацияси Қоҳира шаҳрид...

Ўзбекистон ва Италия мода ва дизайн инст...

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рас...

Американинг ҳукумат ва давлат хизмати уч...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Вашингтондаги «A&M» университети ҳузуридаги Ж...

Сўнгги янгиликлар