Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Ватандошларимиз

Приморск ўлкасида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашув ўтказилди

ВЛАДИВОСТОК, 26 март. /«Дунё» АА/. Приморск ўлкасидаги «Трилитон» МЧЖда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашув давомида Бош консулхона ходимлари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган референдумга кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида батафсил маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.  Ватандошлар ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, қабул қилинаётган қарорлар ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбарининг «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан меҳнат мигрантларига берилаётган имтиёзлар алоҳида урғуланди.

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Конститу...

збекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Япони...

Шаржада меҳнат қилаётган юртдошларимизга...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан Рамазон ойи муносабати ...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ишчи гуруҳининг Жанубий Кореяга амалий сафари дои...

Сўнгги янгиликлар