Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Ватандошларимиз

Пусан шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади


СЕУЛ, 25 сентябрь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Пусан шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимиз билан учрашув ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий  қонунчиликдаги ўзгаришлар, мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз бераётган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг чет элдаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисидаги маълумотлар берилди.

Иштирокчиларга, хусусан, Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар, сайловларнинг янги меъёр ва тартиб-қоидалар асосида ташкил этилиши таъкидланди.

Жорий йилда мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий тадбирларга тайёргарлик жараёни ва унда Жанубий Кореядаги фуқароларимизнинг иштироки учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Юртдошларимиз бўлажак сиёсий тадбирнинг муҳимлигини эътироф этиб, ушбу сиёсий тадбирда фаол иштирок этишларини билдирди.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари янги ташкил этилган Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолияти, уюшма аъзолигига кириш тартиби ва фуқаролар учун имтиёзлар тўғрисида маълумотлар билан таништирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси...

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Тежонг шаҳрида яқинда расман ўз фаолиятини бошлаган ...

Украинадаги ватандошлар билан видеомулоқ...

Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституци...

Бокуда «Менинг юртим – Ўзбекистон» болал...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида «Менинг юртим – Ўзбекистон» мавзусида болалар р...

Сўнгги янгиликлар