Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Июнь/2020   Сайёҳлик

Қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб бепул саёҳат қилишни истайсизми?


ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Агар сизда шундай хохиш бўлса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хориждаги ватандошлар орасида ўтказилаётган «Энг, энг, энг» танловида иштирок этинг, деб хабар бермоқда /«Дунё» АА/ мухбири.

Танлов шартлари:

1. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Телеграм (@uzbektourismofficial, @Uzbekistan_travel), Инстаграм (@uzb.travel), Facebook (@uzbekistan.tourism) ва YouTube (@uzbekistan.travel) ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг.

2. Uzbekistan.travel ва/ёки online-tourism.uz порталида жойлаштрилган исталган фото ва видео материалларни ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagram, YouTube) саҳифаларингизга #uzbekistantravel ҳештеги билан жойлаштиринг ҳамда Қўмитанинг ушбу тармоқдаги каналини ва 3 та дўстингизни белгиланг.

(Танлов давомида иштирокчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари очиқ ҳолатда бўлиши шарт.)

Танлов ғолиблари жойланган видео ёки фотосуратга қараб, қуйидаги мезонлар орқали аниқланади:

 - энг кўп «like» тўплаш; - энг кўп улашиш (share);

 - энг кўп ижобий шарҳлар (positive comments) тўплаш.

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун қўйилган барча шартларни бажармаган тақдирда, танлов иштирокчиси ҳисобланмайди.

Танлов ғолиблари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

1-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач,  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик VIP ваучер;

2-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач,  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик ваучер;

 3-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 1 кишилик ваучер.

Танлов 2020 йилнинг 1 июлига қадар давом этади.

Ташкилотчилар: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси. 

Уйда қолинг, танловимизда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

 

Мавзуга оид

«Нанай» қишлоғида хорижий инвесторлар иш...

Янгиқўрғон туманидаги «Нанай» қишлоғи ҳудудида самарасиз, ўнлаб йиллардан бери фойдаланил...

Немис қаҳвахонаси – Бухорода: сайёҳларни...

«Usbekistan Online» ахборот портали (Мюнхен, Германия) ўз ўқувчиларини Ўзбекистоннинг диққ...

Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятид...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятида...

Сўнгги янгиликлар