Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Октабрь/2022   Илм-фан

Қанқа ёдгорлигида XI-XII ва VII-VIII асрларга оид маҳобатли иншоот қолдиқлари топилди

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Қанқа ёдгорлигида олиб борилган изланишлар натижасида XI-XII ва VII-VIII  асрларга оид маҳобатли иншоот қолдиқлари топилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Фанлар академияси  Миллий археология маркази Қанқа мажмуаси экспедициясининг 2022 йили Тошкент воҳасининг энг йирик шаҳарларидан бўлган тарихий Қанқа ёдгорлигида олиб борган археологик изланишлари давомида воҳанинг ўрта асрлар тарихига оид янги маълумотлар кашф этилди.

Жумладан, XI-XII асрлар билан даврлаштирилган узунлиги 12 метр, кенглиги 6.30 м бўлган катта зал топилди. Унинг кириш қисмидаги поли пишиқ ғиштлар билан терилган. Залнинг ён деворлари қалинлиги 1.30 м кенгликда эканлиги унинг маҳобатли иншоотлигидан далолат беради.

Залнинг жанубий-ғарбий бурчагида ён деворлари ҳам пишиқ ғишт билан қопланган бўлиб, кучли олов натижасида куйганлиги бу ерда ёғочдан ишланган пештоқ ҳам мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Ёнғин натижасида пештоқдан қулаб тушган йирик ёғоч қолдиқлари ҳам аниқланиб, уларнинг сақланиб қолганлари синчиклаб ўрганилганда юза қисмлари ўйма нақшлар билан безалганлиги маълум бўлди.

Қазиш ишлари давомида, шунингдек, ўрта аср қатламлари остида илк ўрта асрларга оид бўлган яна бир йирик иншоот қолдиқлари топилди. Иншоот Қанқа ёдгорлигининг илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонанинг шарқий тарафида жойлашганлиги ушбу йирик қурилиш қолдиқлари ибодатхона билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хулосалар чиқаришга имкон беради.

2022 йилга мўлжалланган дала-қазиш тадқиқотлари якунланди. Юқоридаги фикрлар дастлабки тадқиқот натижалари хулосалари бўлиб, тақдим этилган маълумотлар қайта ишлангач, тўлиқ якуний хулосалар берилади, дейилади Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотида.

Мавзуга оид

Cаудия Арабистони ёшларининг Ўзбекистон...

Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Cаудия Арабистонида таълим ва ...

АҚШнинг Огайо давлат университетида ўзбе...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилига бўлган ...

Ўзбекистон Ядро тадқиқотлари бирлашган и...

Жорий йил 23 ноябрь куни Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (Dubna)га аъзо давлатлар м...

Сўнгги янгиликлар