Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Таълим

Қарши Давлат университети ва Малайзия таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 январь. /«Дунё» АА/.  Қарши Давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нодир Холмирзаев ҳамда Малайзиянинг «International Cultural Communication Centre Malaysia» (ICCCM) таълим ва консалтинг маркази вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


2009 йилда ташкил этилган ICCCM Малайзия университетлари билан ҳамкорликда турли йўналишларда мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини уюштиради ва Малайзия университетларида таълим грантлари бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ушбу учрашув чоғида Малайзия томони Қарши давлат университетининг фаолияти, илмий ва академик салоҳияти,  халқаро ҳамкорлигининг устувор йўналишларига доир маълумотлар билан яқиндан танишди.

Томонлар ўқитувчилар малакасини ошириш, қўшма таълим ва илмий-тадқиқот дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш, халқаро конференцияларда қатнашиш, халқаро стипендия дастурларида республика ёшларининг иштирокини тарғиб қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама  қилдилар.

Ўзбекистонда  чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш йўналишида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий тилларни ўқитиш марказлари ташкил қилиш  бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича муҳокама қилинган йўналишларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида тўғридан-тўғри музокараларни давом эттириш, хорижий тиллар ва аниқ фанлар ўқитувчиларининг қисқа муддатли малака ошириш онлайн курсларини ташкил этиш, пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан сўнг ўзаро ташрифларни амалга оширишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Париж II Пантеон-Ассас...

Мамлакатимизнинг Париждаги элчиси Ўзбекистон ва Франция ўртасида олий таълим соҳасида икки...

Имом Бухорий меросига бағишланган халқар...

Самарқандда «Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий а...

Малайзиянинг энг илғор хусусий университ...

збекистон элчихонаси вакиллари Малайзиянинг «UCSI» университети раҳбарияти билан учрашиб, ...

Сўнгги янгиликлар