Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2020   COVID-19

Қаршида карантинда бўлган 77 нафар чироқчилик фуқаро уйига кузатилди


ҚАРШИ, 13-апрель. /«Дунё» АА/. Қарши шаҳридаги Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида икки ҳафта давомида карантинда бўлган 77 кишига уйига қайтиш учун рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Бугун, 13 апрель куни 14 кунлик карантиндан сўнг уларга уйга кетишга рухсат берилди. Карантинда бўлганларнинг барчаси Чироқчи туманининг Зум қишлоғидан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинган эди.

 14 кун давомида карантинда бўлган фуқаролардан бир неча бор таҳлиллар олинган ва уларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган. Эндиликда уларнинг барчаси маълум муддат оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.

Карантиндан чиққан фуқароларни манзилларига етказиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан автобуслар ташкил қилинди.

Мавзуга оид

Республика махсус комиссияси: Европанин...

Бугун коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар даст...

Мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар...

Ўзбекистонда 2020 йил 21 август куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд...

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқ...

«Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш...

Сўнгги янгиликлар