Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Август/2020   COVID-19

Қатар ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кураш учун навбатдаги молиявий ёрдамни тақдим қилди


ДОҲА, 22 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда мамлакатимиз саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қатар Давлати ҳукумати Қатар хайрия ташкилоти орқали Ўзбекистонга 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратишга қарор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Республика махсус комиссиясининг 20 августдаги қарорига биноан, ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисоб рақамига ўтказилди. Филиал ушбу маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари соғлиғини сақлаш ҳимоя қилиш учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш доирасида зарур ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозларни сотиб олишда фойдаланишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Қатарнинг "Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси" COVID-19 га қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида беғараз молиявий ёрдам тариқасида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берган эди.

Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад ал-Хажрнинг қайд этишича, ушбу маблағлар "дўст Ўзбекистонга мамлакат раҳбариятининг аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш доирасида тақдим этилади. "Бу Қатар ва Ўзбекистон ушбу мушкул даврда бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилишларининг яна бир тасдиғидир", деди элчи.

Қатар дипломатик ваколатхонаси раҳбари таъкидлаганидек, сўнгги йилларда делегациялар алмашинуви ва юқори даражадаги алоқалар туфайли икки мамлакат ўртасида икки томонлама муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда. Қатар Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий, техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр.

"Қатар ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлайди. Бу ҳозирги пандемия шароитида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда", - деди элчи.

Мавзуга оид

Коронавирус инфекциясидан буткул соғайга...

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 763 нафарга е...

Коронавирусга аниқлаш учун апрелда 50 ми...

Айни пайтда тест тизими бўйича клиник синовлар давом этмоқда....

Андижонда 870 нафар инсон карантиндан чи...

Андижон вилоятидаги икки шифохонада карантинда бўлган 870 нафар ҳамюртимиз яшаш манзиллари...

Сўнгги янгиликлар