Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Июнь/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи Ўмон матбуоти нигоҳида

МАСҚАТ, 6 июнь. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг етакчи «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга илк ташрифига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 


Мақола муаллифи ёзишича, душанба куни Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан илк давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди .

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларни турли соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилгани билан изоҳланади.

«Asdaa Oman» нашрида таъкидланишича, музокаралар давомида энергетика, газ, кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳалари ҳамда халқаро ва минтақавий майдонлардаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши баробарида томонлар ўртасида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланиши ҳам кутилмоқда.

Мақолада Қатар Aмирининг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги 25 йилдан ортиқ давом этиб келаётган дипломатик муносабатлар тарихидаги илк ташриф экани урғуланган.

Мавзуга оид

«The Financial Times»: Бобур соғиниб ўтг...

Буюк Британиянинг нуфузли босма нашрларидан бири — «The Financial Times» газетаси веб-саҳ...

Ўзбекистон Президентининг Озарбайжон пар...

Мисрнинг «аль-Хабар аль-Йаум» газетасида Ўзбекистон Президентининг Озарбайжон парламенти ...

Ўзбекистоннинг БМТ ва халқаро тузилмалар...

Индонезиянинг етакчи «Suara» янгиликлар сайтида «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоясини яхши...

Сўнгги янгиликлар