Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

16/Март/2021   Марказий Осиё

Қирғизистон Ироқдан 79 нафар болани ўз ватанига қайтарди


ТОШКEНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. «Мээрим»  («Меҳр-шафқат») гуманитар миссияси доирасида бугун Қирғизистоннинг 79 нафар фуқароси - болалар Ироқдан ўз ватанига қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлигининг хабар беришича, болаларни ватанга қайтариш Қирғизистон раҳбариятининг сиёсий иродаси ва мамлакатнинг ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамалари, мамлакатнинг Кувайтдаги элчихонаси, шунингдек, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) кўмагида амалга оширилди.

«Болаларни олиб келиш Ироқда қолган оналарнинг розилиги ва уларнинг Қирғизистондаги қариндошларининг болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истаги билан амалга оширилди», дейилади манбада.

«Кабар»нинг таъкидлашича, республика ҳукумати ватанга қайтарилган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Уларнинг тезроқ реабилитация қилиниши, интеграциялашуви, хавфсиз ва тинч ҳаётга қайтишини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади.

Қирғизистон ҳукумати Ироқ ҳукумати, ЮНИСЕФнинг Бишкек ва Бағдод шаҳарларидаги ваколатхоналари, Қирғизистон Қизил ярим ой жамиятига болаларни ватанга қайтариш миссиясини амалга оширишда ҳамкорлик ва ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегация...

Тожикистонга амалий сафар доирасида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Кеча Словакия ташқи ва Европа ишлари вазирлиги ташаббуси билан Марказий Осиёда «яшил» тикл...

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга к...

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги делегация кеч...

Сўнгги янгиликлар