Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Марказий Осиё

Қирғизистон Президенти биринчи хорижий сафарига жўнаб кетди


ТОШКEНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун Россияга биринчи хорижий сафари билан жўнаб кетди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлиги маълумотига кўра, Қирғизистон раҳбари икки кун давом этадиган сафар доирасида Президент Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Унда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

С.Жапаровнинг Бош вазир Михаил Мишустин, Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашувлари режалаштирилган. Шунингдек, Россия ишбилармон доиралари, ватандошлар ва Россия университетларида таҳсил олаётган қирғизистонлик талабалар билан мулоқотлар кутилмоқда.

Мавзуга оид

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи иш...

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи и...

Украинадан муносабат: Қирғизистон раҳбар...

Киев сиёсий тадқиқотлар ва конфликтология маркази эксперти, филология фанлари номзоди Анто...

Афғонистон Президенти Тожикистонга расми...

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва 30 ма...

Сўнгги янгиликлар