Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Қирғизистонда Ўзбекистон Конституцияси ва Давлат мадҳияси кунларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди


БИШКЕК, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчихонасида Бишкек шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбек талабалари иштирокида Ўзбекистон Конституцияси ва Давлат мадҳияси кунларига бағишланган “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда элчи Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Конституциясининг яратилиши тарихи, унинг асосий бўлим ва йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, Асосий қонуннинг давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгиланганлиги таъкидланди.

Конституция яратилишида жаҳон конституциявий тажрибасинининг қатор илғор жиҳатлари ҳисобга олинганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Асосий қонун лойиҳаси БМТ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг синчков экспертизасидан ўтганлигини, Ўзбекистон манфаатлари ва интилишларидан келиб чиққан ҳолда, Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 100 га яқин мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилганлиги ҳақида гапириб берилди.

Бундан ташқари, жорий йил Ўзбекистон Конституциясига киритилган қатор қўшимча ва ўзгартиришлар мазмун-моҳияти тўғрисида ўзбекистонлик талабаларга ахборот берилди.

Тадбир давомида ўзбек талаба ёшларига мезбон мамлакатда ўрнатилган қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш, элчихона консуллик бўлими ва ёшлар ташкилоти билан яқин мулоқотда бўлиш тавсия этилди.

Учрашувда жорий йил 24 октябрь куни элчихона биносида ташкил этилган Президент сайлови жараёнида фаол иштирок этган талабаларга дипломатия миссиясининг ташаккурномалари тақдим қилинди. Ёшларга китоб, журнал ва бошқа адабиётлар тарқатилди.

Тадбир якунида анъанавий байрам дастурхони ёзилди.

Мавзуга оид

Тошкент аэропортига Пекиндан учинчи чарт...

Пекиндан амалга оширилган учинчи чартер рейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропо...

Сеулдан муносабат: Ўзбекистон Президенти...

Жанубий Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар ассоциацияси вице-президенти Ким Чанг Кеон “Дунё” а...

“Қўриқтом” маданий марказига Италиядан ё...

Кеча Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров Янгиариқ тумани ҳокими Анвар Давлетов...

Сўнгги янгиликлар