Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Сайёҳлик

Қирғизистонда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган «давра суҳбати» ўтказилди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг  Бишкекдаги элчихонасида Қирғизистон туроператорлари ассоциацияси раиси Сергей Глуховеров ва ассоциацияга аъзо туркомпаниялар вакиллари иштирокида «давра суҳбати» бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухири.

Анжуманда Ўзбекистон туркомпаниялари ва мазкур ассоциация аъзолари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, қўшма саёҳатлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон туризм салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди. Мамлакатимизда чет эллик сайёҳларга яратилаётган шарт-шароитлар, шу жумладан, виза тартибини соддалаштириш, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, маданий мерос объектлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

 С.Глуховеров Ўзбекистонда туризм ривожига берилаётган катта эътиборни юксак баҳолади.  

- Биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига ҳавас қиламиз, - деди у. - Давлатингиз  раҳбари томонидан соҳа ривожи учун яратилаётган шарт-шароит, виза тизимидаги ислоҳотлар, чет эл фуқароларига берилаётган имтиёз ва чегирмалар борасидаги ўзгаришлар Ўзбекистонга туристлар оқимининг ошишига хизмат қилмоқда. Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги ошаётганидан минтақа мамлакатлари, жумладан, Қирғизистон ҳам манфаатдор. Яъни мамлакатларимиз туристик компанияларининг «Ўзбекистон-Қирғизистон-бир йўналиш» комби-турларини ташкил этиш имкониятлари кенгаймоқда. Биз бу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантираверамиз.

Мавзуга оид

Португалия сайёҳлик компаниялари билан ҳ...

Португалия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликнинг ривожлантириш бўйича музокаралар ўтка...

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Ганноверда...

Германиянинг Ганновер шаҳрида спорт ва дам олиш буюмлари халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ...

Латвия тур операторлари Ўзбекистон билан...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Латвия сайёҳлик агентликлари ва операторлари ассоциаци...

Сўнгги янгиликлар