Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июль/2021   Сиёсат

Қирғизистондан муносабат: Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишда шарқона яхши қўшничилик тамойиллари ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин


БИШКЕК, 21 июль. /«Дунё» АА/. Тошкентда  ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференция натижалари Қирғизистон эксперт доиралари томонидан чуқур таҳлил этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бакит Бакетаев, сиёсатшунос:

- Анжуман доирасида ўтказилган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон раҳбарларининг учрашувлари Марказий ва Жанубий Осиё тарихида янги босқич ва форматни очиб беради.

Афғонистондаги вазиятни ҳал этишда Шарқ халқларининг яхши қўшничилик тамойиллари ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин.

Тарихан маълумки,  ҳеч бир мамлакатда тинчликни ташқаридан келиб  таъминлаб бўлмайди. Уни ичкаридан қуриш керак. Менинг назаримда, Ўзбекистон раҳбари минг йиллик шарқона  фалсафасига таяниб, халқларимиз манфаати учун хизмат қиладиган ўзаро боғлиқликни бошлаб берадиган энг истиқболли йўлни топди.

Игорь Шестаков, эксперт, «Пикир» эксперт клуби ҳамраиси:

- Афғонистонда вазият кескинлашаётгани туфайли анжуманда афғонлараро мулоыот масаласи кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлди. Бу форум арафасида Ўзбекистон таҳлилий тузилмалари томонидан ўтказилган кенг қамровли муҳокамалардаёқ бошланган эди.

Ўзбекистон Президентининг аниқ  позицияси туфайли Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёт, хавфсизлик, минтақа ичидадаги асосий ҳамкор давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун мустақил равишда ташқи сиёсат кун тартибини ишлаб чиқа бошлади.

Жаҳон иқтисодиёти ҳолатига жиддий путур етказган коронавирус пандемияси даврида анжуманда муҳокама этилган муҳим масалалардан бири - янги савдо-логистика марказларини яратиш ҳамда қийин ижтимоий-иқтисодий вазиятдан чиқиш йўллари бўлди. Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий фаолиятда фаол иштирок этаётган Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатларнинг иштироки муҳим омил бўлмоқда.

Конференциянинг асосий натижаси янги, истиқболли минтақавий лойиҳаларнинг пайдо бўлиши ҳамда Афғонистонда барыарор вазиятга эришиш бўйича муайян позициянинг ривожланиши бўлиши кутилмоқда.

Калнур Урмушев, Қирғизистон Миллий университети ректори ёрдамчиси, сиёсатшунос:

- Аввало, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 миллиардга яқин аҳоли яшайдиган Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусининг долзарблиги ва аҳамиятини алоҳида таъкидлашни истардим.

Марказий Осиё республикалари Афғонистонда кечаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. 

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида ҳамкорликнинг иқтисодий кун тартиби, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдидларга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасида замонавий ва самарали транспорт ва логистика инфратузилмасини яратиш борасида муҳим ташаббуслар билан чиқди.

Мавзуга оид

Жон МакГрегор: Ўзбекистон Президенти та...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Тараққиёт стратегияси» маркази...

Олий Мажлис Сенати Раиси Покистон элчиси...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайид Али Аса...

Сенат Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчисини...

Сенаторлар Феруза Йўлдошевна Махмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва м...

Сўнгги янгиликлар