Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Декабрь/2021   Долзарб

Қирғизистондан муносабат: Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеи юксалиб бормоқда

БИШКЕК, 18 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи якунлари Қирғизистон экмперт ва таҳлил доиралари вакиллари томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Шерадил Бактигулов, сиёсатшунос:

- Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга ташрифи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, Жанубий Корея Ўзбекистон билан яқин ва самарали алоқаларга эга бўлиб, улар йирик сармояларда ўз ифодасини топган.

Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган Жанубий Корея инвестициялари ҳажми, асосан, машинасозлик, кимё, нефть-кимё, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда 7 миллиард доллардан ошади. Ўзбекистон Жанубий Кореянинг "рақамли" иқтисодиёт, сунъий интеллект, "ақлли шаҳарлар", алоқа ва интернет технологияларининг янги авлодини ривожлантириш борасидаги тажриба ва ютуқларини амалий ўрганишдан манфаатдор экани яққол кўзга ташланади.

Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда савдо айланмаси ва қўшма корхоналар сони деярли икки баробар ошганини қайд этди. Бу мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатидан дарак беради. Марказий Осиё минтақаси Жанубий Корея бизнеси учун жуда манфаатли, зеро бу минтақа ҳудудида кўпсонли корейс диаспораси яшайди. Келаси йили давлатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва корейс диаспораси Ўзбекистонда яшаётганининг 85 йиллигини кенг нишонлайди.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар жадал суръатларда ўсиб бораётганини қайд этишни истардим. Шавкат Мирзиёев 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро алмашинув йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеи юксалиб бормоқда. Шавкат Мирзиёев масъулиятни ўз зиммасига олишдан чўчимай, турли халқаро ташаббуслар билан дадил олға бормоқда. Бундай ҳолатда Корея Республикаси алоғида стратегик ҳамкор сифатида Ўзбекистон раҳбариятининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда. Жорий йил ҳам мустасно бўлмади ва Жанубий Корея Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланиши, шунингдек, 2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишни ёқлаб овоз берди.

Мавзуга оид

Россиядан муносабат: Янги Ўзбекистон раҳ...

Атроф-муҳитни модернизация қилиш ва экспертиза бўйича инновацион марказ (Россия) директори...

Италиядан муносабат: Ногиронлиги бўлган ...

“Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Луиджи Иперти...

Исроилдан муносабат: ШҲТ саммити Ўзбекис...

Қуддусдаги (Исроил) Яҳудий университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти эксперти...

Сўнгги янгиликлар