24/Май/2022 Марказий Осиё
ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 20 май куни Ўш вилояти Кара-Суй туманининг Тельман қишлоғида ўтказилган қидирув-тезкор амалиёт чоғида Қирғизистонни Ўзбьекистон билан боғлайдиган ерости тоннели топилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига таянган ҳолда хабар беришича, тоннель чуқурлиги 15 метр, унга кириш баландлиги 1,8 метр, эни 1,5 метр, чегара чизиғига киришдан 40 метр масофани, кириш жойидан чиқиш нуқтасигача 270 метрни ташкил қилади.
Мазкур ерости йўли аниқланган «М.А.М.» участкасининг эгаси ҳозирги пайтда Жалолобод вилоятидаги Қизилжар руҳий касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унга нисбатан ақли расолиги бўйича қайта текширув ўтказиш режалаштирилган.
“Кабар” миллий ахборот агентлиги сурати.