Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини тугатди

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қирғизистон элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашув аввалида вазир Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга элчининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

 Икка давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли даражада жадаллашгани эътироф этилди. Илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

 Қирғизистон элчиси мамлакатимизда дипломатик миссиясини муваффақиятли амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагим Жунусов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб 2018 йил 4 декабрь куни  тайинланган эди. У 2014 йил сентябрдан 2018 йил декабргача Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

 

 

 

Мавзуга оид

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфс...

Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўй...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош А...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун расмий ташриф билан мамлакатимизга келган БМТ ...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўй...

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Брюссел ш...

Сўнгги янгиликлар