Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Сиёсат

Қирғизистоннинг сайланган Президенти инаугурацияси 28 январь куни бўлиб ўтади


ТОШКEНТ, 21 январ. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи, Жогорку Кенеш раҳбари Талант Мамитов янги сайланган Президент инаугурацияси маросимига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлигининг маълум қилишича, сайланган Президентнинг инаугурация маросими жорий йил 28 январь куни бўлиб ўтади.

Сайланган Президент Садир Жапаров бугун бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. Шу билан бир қаторда  амалдаги ҳукумат ҳам истеъфо берган.

Амалдаги ҳукумат аъзоларига янги ҳукумат сайлангунга қадар ўз вазифаларини бажариш вазифалари юклатилган.

11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни 10 январь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси, шунингдек Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирл...

Бугун видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон – Венгрия ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқий баз...

Президент олимлар билан очиқ мулоқот қил...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минер...

Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорл...

Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбир...

Сўнгги янгиликлар