Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Июль/2020   Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди


ТОШКЕНТ, 10 июль. /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

 Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш, таннархини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг рентабеллигини ошириш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланди.

 Қарорга кўра, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти (АЖ)нинг қуйидаги улушлари (акциялари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши ҳамда агентлик томонидан “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига:

- устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга ишончли бошқарувга берилади:

- “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ;

- “Агрегат заводи” АЖ;

-“Технолог” АЖ;

-“Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ,

-“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ;

- “Агросаноатмашинвест” МЧЖ.

Шунингдек, қуйидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушлари савдога қўйилади:

- “Урганчозуқамаш” АЖ;

- “Агротех-лит” МЧЖ.

“Агротехмаш-ДД” МЧЖ ва  “Агромаш саноат инвест” МЧЖнинг фаолияти тугатилади.

Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖнинг ўз номларида “UzAvto” брендидан (товар белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади.

Қарор билан, 2019 йил якунларига кўра, "Ўзавтосаноат" АЖ акциялари бўйича дивидендларни соф фойданинг 30 фоизи миқдорида ҳисоблаш ва тўлаш муддати пеня ҳамда фоизлар ҳисобланмасдан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини ...

Россиянинг Приморье ўлкаси Ҳукумати раиси ўринбосари Костантин Шестаков бошчилигидаги деле...

Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ў...

Франция тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга ажратиладиган 150 миллион евро кредитн...

ИТСВ: Ўзбекистонда 23 та эркин иқтисодий...

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва та...

Сўнгги янгиликлар