Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

«Қоҳира» стратегик тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди


ҚОҲИРА, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида «Қоҳира» стратегик тадқиқотлар маркази директори Аҳмад ал-Мусулмоний билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва қонунчилик жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар жараёни тўғрисида маълумот берилди.

«Қоҳира» маркази ва Ўзбекистондаги турдош муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилда мазкур ташкилот билан ҳамкорликда илмий-амалий семинарлар, янги Ўзбекистоннинг сўнгги 5 йил ичида эришган ютуқлари, республикамиз мустақиллиги ва икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган анжуманлар ўтказишга келишиб олинди. Уларда иштирок этиш учун Миср ижтимоий-сиёсий, илмий-академик, эксперт, ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб этилади.

«Қоҳира» стратегик тадқиқотлар маркази 2011 йил июль ойида тележурналист, сиёсий шарҳловчи, «Ал-Аҳрам» сиёсий тадқиқотлар марказининг собиқ таҳлилчиси Аҳмад ал-Мусулмоний томонидан таъсис этилган.

 Марказ жамоаси Гарвард, Оксфорд, Колумбия, Стэнфорд, Кэмбриж ва Токио университетларининг таниқли фан докторлари ва профессорлари ҳамда Миср университетларининг сиёсат, хавфсизлик, иқтисод, менежмент ва оммавий ахборот воситалари соҳаларидаги етакчи тадқиқотчиларидан иборат. Шунингдек, марказ АҚШ, ЕИ мамлакатлари, Россия, Саудия Арабистони, БАА, Ливан, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардаги тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

 Марказ томонидан Мисрнинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий, илмий доираларида етакчи мутахассислар иштирокида конференциялар, семинарлар, «давра суҳбатлари» мунтазам ўтказилади. Бундан ташқари хорижий давлатларда араб ва инглиз тилларида мақолалар, таҳлилий материаллар, маърузалар ва китоблар нашр этилади.

Мавзуга оид

Сеулда Евроосиё туркшунослик институти д...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Евроосиё туркшунослик институти директори О ...

Озарбайжонлик сиёсатшунос олим ЖИДУ тал...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида “Жанубий Кавказ” сиёсатшунослар клуби ра...

Ўзбекистон «Хэнань провинцияси–Марказий ...

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов Чжэнчжоу шаҳ...

Сўнгги янгиликлар