Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Қоҳирада Араб парламенти президенти билан учрашув бўлиб ўтди

ҚОҲИРА, 24 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 22 май куни Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мансурбек Қиличев Қоҳира шаҳрида Араб парламентининг президенти Одил ал-Асумий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Араб парламенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

О.ал-Асумий бутун араб олами ва Ислом дунёси Марказий Осиё минтақасидаги шитоб билан ривожланаётган Ўзбекистон Республикасига самимий ҳурмат ва эҳтиром билан қарашини алоҳида таъкидлади. У мамлакатимиз заминида таваллуд топган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, ал-Хоразмий, ал-Мотуридий, Ибн Сино каби жуда кўплаб олимлар, мутафаккир ва уламоларнинг нафақат Ислом цивилизацияси, балки бутун жаҳон илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиши ва юксак қадрлашини айтди.

О.ал-Асумий Араб давлатлари уюшмаси, жумладан, Араб парламенти Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ва ўта муҳим ўрнини эътироф этган ҳолда Тошкент билан барча соҳаларда, хусусан, парламентлараро йўналишда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Араб парламенти раҳбарининг айтишича, Ўзбекистоннинг араб ва Ислом дунёси мамлакатлари билан кўп томонлама алоқаларида, айниқса, диний ва маданий қадриятлар, инсон ҳуқуқлари, оила, гендер тенглигини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, экология сингари масалаларга муносабати муштарак эканлигини қайд этди. “Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон инсон қадрини улуғлаш, ёшлар ва аёллар ҳуқуқларини таъминлашда, жамиятда парламент ролини ошириш, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда эришаётган муваффақиятлар таҳсинга лойиқдир”, - деди у.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева билан Халқаро парламент иттифоқи ассамблеясининг 2021 йил ноябрдаги 143-сессияси доирасида Мадридда бўлиб ўтган учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Араб парламенти Араб давлатлари уюшмасининг қонун чиқарувчи органи бўлиб, ушбу орган ўз фаолиятини 2002 йил 27 декабрда бошлаган. Айни пайтда Араб парламентида 22 мамлакатдан 80 нафар аъзо мавжуд. Туркия ташкилотнинг ягона “кузатувчи” давлати ҳисобланади.

Мавзуга оид

Варшавада Ўзбекистон фуқароларининг Поль...

Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасида сенатор, «Польша – Ўзбекистон» парламентлараро г...

Нидерландиядаги шифохонада даволанган ва...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси вакиллари дипломатия ваколатхонаси кон...

Туркияда Наврўзи олам байрами кенг нишон...

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан “АRТ TV” компанияси билан ҳам...

Сўнгги янгиликлар