Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июнь/2020   Сиёсат

Қонунчилик палатасида Россия ҳамда Аргентина билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилди


ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси ва Аргентина Конгрессининг Депутатлар палатаси билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Шу маънода икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мавжуд муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини кенгайтиради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ташкил қилинган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг мақсад ва вазифалари ҳам айни шу жиҳатларни қамраб олган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган Аргентина Конгрессининг Депутатлар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ҳам икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсадида иш олиб боради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: COVID-19 пандемия...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқар...

МДҲ Иқтисодий кeнгаши қошидаги Иқтисодий...

Ўзбекистон раислигида чоршанба куни Москва шаҳрида МДҲ Иқтисодий кенгаши қошидаги...

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар...

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис...

Сўнгги янгиликлар