17/Ноябрь/2020 Спорт
ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Чехия, Греция, Эрон, Россия, Беларусь, Молдова, Тожикистон спортчилари ичида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Қўқон давлат педагогика институти талабаси Гулжаҳон Норматова 50 кг вазн тоифасиlf барча рақибларини мағлуб этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Финалда Россия вакили, тажрибали спортчи Ольга Королёвага қарши жанг олиб борган Гулжаҳон мутлақ устунлик билан Жаҳон кубогининг энг юқори шоҳсупасига кўтарилди.