Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Қўқон шаҳри ва Инчхон шаҳрининг Ёнсу тумани ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишуви имзоланади


СЕУЛ, 17 май. / «Дунё» АА/. Ўзбекистонининг Сеулдаги элчихонаси маълумотига кўра, Жанубий Корея - Ўзбекистон Бизнес Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон Инчхон шаҳрининг Ёнсу тумани ҳокимиятига ташриф буюриб, ушбу туман ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишувини имзолаш бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ёнсу тумани ҳокими Ко Нам Сок ва бошқа расмий кишилар иштирок этди.

Мулоқотда Ким Чанг Кеон Ўзбекистон, хусусан, Қўқон шаҳрининг ўзига хос жиҳатлари, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар учун яратилган кенг имкониятлар ва мавжуд ресурслар базаси ҳақида маълумот берди. У, шунингдек, икки давлат ўртасидаги алоқалар, жумладан, Инчхон шаҳри ва Инчхон Эркин иқтисодий зонаси билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам ўртоқлашди.

Суҳбат давомида икки ҳудуд ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишувини имзолаш таклифи билдирилди.

Ёнсу шаҳар ҳокими Ко Нам Сок  ўз навбатида  иштирокчиларни ҳокимлик фаолияти ҳамда айни пайтда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар билан таништирди. У, шунингдек, Ко Нам Сок томонидан ҳудуд маъмуриятининг мутасадди вакилларига Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишуви лойиҳасини қисқа фурсатларда кўриб чиқиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Томонлар жорий йил октябрь ойида Ёнсу шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Бешинчи Бутунжаҳон ЮНЕСКО ўқув шаҳарлари халқаро конференциясига тайёргарлик ишлари бўйича ҳам фикр алмашди. Ушбу халқаро конфренцияда Ўзбекистон вакилларининг иштироки бўйича келишувга эришилди.

Бутунжаҳон ЮНЕСКО ўқув шаҳарлари халқаро конференцияси ҳар икки йилда бир марта дунёнинг йирик шаҳарларида ўтказилади. Унда 100 дан ортиқ мамлакатдан 1000 га яқин вакил иштирок этади. Инчхон шаҳрининг Ёнсу тумани ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик шаҳарлари келишуви имзоланишига тайёргарлик муносабати билан ушбу халқаро анжуманга Қўқон шаҳри вакилларини таклиф этиладиган бўлди.

Мавзуга оид

Корея Республикаси Импортчилари ассоциац...

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлими бошлиғи Шоҳру...

Малайзия компанияси раҳбарияти билан Хор...

Видеоконференция якунида лойиҳа доирасида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштиришга эришилди...

Энергетика вазири Ўзбекистоннинг хорижда...

Бугун Ташқи ишлар вазирлиги биносида Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов ва мамл...

Сўнгги янгиликлар