Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июнь/2021   «Дунё» АА репортажи

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг биринчи «Сайёҳлик пойтахти» бўлади


ҚЎҚОН, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АA мухбири Музаффар Комилов.

Учрашувда Туркий  кенгаш Бош котиби Бағдод Aмреев, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов, Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Қозоғистон маданият ва спорт вазири Aктоти Раимқулова, Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Оқилбек Жапаров, Венгрия туризм агентлиги лойиҳа директори Марта Фазекас, шунингдек, Озарбайжон туризм агентлиги раиси Фуад Нагиев иштирок этмоқда.

«COVID-19 пандемияси барча давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам халқаро ва ички туризм бозорига салбий таъсирини кўрсатди, - деди  Aзиз Aбдуҳакимов. - Бироқ ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида кўрилган амалий чора-тадбирлар, жумладан, сайёҳлик соҳасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар натижасида биз қўшни давлатлардан сайёҳларни фаол  жалб этишни таъминладик. Бу сайёҳлик соҳасидаги минглаб тадбиркорлар ва мутахассисларга ўз фаолиятини тиклашга ёрдам берди».

Туркий дунё ва халқлар тараққиётида алоҳида ўрин тутадиган, Ипак йўли равнақига салмоқли ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгаш давлатларининг биринчи «Туризм пойтахти», деб эълон қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаш таклиф этилди.

Мавзуга оид

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир...

Бугун пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида "Маҳалла институтининг...

Фоторепортаж: Матонатли фарзандларга Ват...

Кеча Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафи...

Тахиатош иссиқлик электр станциясидан фо...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 17-18 март к...

Сўнгги янгиликлар