Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Қорақалпоғистонда Жанубий Кореянинг илғор технологиялари асосида замонавий иссиқхона мажмуалари қурилади


СEУЛ, 2 март. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Алибек Камолов ва «Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти Жонг Ёнг Хун ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Жанубий Кореянинг илғор технологияларини жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри, Нукус ва Хўжайли туманларида замонавий иссиқхона мажмуаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Алибек Камолов иссиқхоналар янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. «Биз Жанубий Корея билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз», деди у. Вазир ўринбосари,  шунингдек, 2020 йил декабрь ойида имзоланган икки томонлама ҳужжатларга мувофиқ Нукус шаҳри ва туманида лойиҳаларни кенгайтириш учун тегишли ер майдонлари ажратилишини маълум қилди.

«Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти  Жонг Ёнг Хун Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўрсатилаётган доимий ёрдам учун миннатдорлик изҳор қилди, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, у эришилган ўзаро келишувлар компания томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини қайд этди.

Музокараларда томонлар Қорақалпоғистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг кейинги босқичлари бўйича фикр алмашди.

Мавзуга оид

Ҳиндистон компанияси Андижон вилоятига т...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ушбу давлатнинг " Ishan Group" компанияси раис...

«Дойче Кабель АГ» компанияси «Саховат ва...

«Дойче Кабель АГ» компанияси «Саховат ва кўмак» жамғармасига хайрия ишлари учун 50 минг ев...

Хитой компанияси вакиллари билан чарм-п...

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитой Миллий тўқимачилик ва кийим кенгаши ҳузурида...

Сўнгги янгиликлар